Жаҳон | 19:48 / 02.07.2020
97664
2 дақиқада ўқилади

Россия коронавирусни даволашга мўлжалланган дори сотувини бошлади

Препарат Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан май ойида маъқулланганди. Илгари ушбу дори воситаси Эбола безгагини даволашда қўлланилган.

Фото: Андрей Рудаков / РИА Новости

Россия коронавирусни даволашга мўлжалланган «Авифавир» препаратини Беларусга экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ва «ХимРар» компаниялар гуруҳига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Хабар қилинишича, дори воситасини Қозоғистонга ҳам етказиб бериш режалаштирилган, Лотин Америкаси мамлакатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Препарат Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан май ойида маъқулланганди. Илгари ушбу дори воситаси Эбола безгагини даволашда қўлланилган. Қайд этилишича, дори таблетка кўринишида чиқарилган бўлиб, хориждаги аналогларига нисбатан нархи арзон. 

Аввалроқ Американинг Gilead биофармацевтика компанияси COVID-19га қарши восита сифатида синалаётган ремдесивир  дорисининг ривожланган мамлакатлардаги нархини эълон қилганди. Компания сайтида маълум қилинишича, унинг бир ампуласи 390 доллар туради

Қайд этилишича, COVID-19га чалинган беморлар олти дона ампуладан фойдаланган ҳолда 5 кунлик даволаш курсини ўташи керак бўлади. Бу 2340 долларга тушади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид