Жаҳон | 00:10 / 04.07.2020
3202
2 дақиқада ўқилади

Франциянинг истеъфога чиққан бош вазири ва собиқ соғлиқни сақлаш вазирига нисбатан суд суриштируви ўтказилади 

Фото: Reuters

Март охирларида тиббиёт ходимлари ўша пайтдаги бош вазир Филипп ва собиқ вазир Бюзенни Франция ҳудудида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ қазият бўйича "ёлғон ишлатиш" ва маълумотларни яширишда айблаганди.

Францияда мамлакат собиқ бош вазири Эдуар Филипп, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Аньес Бюзен ва ҳозирги вазир Оливье Веранга нисбатан суд суриштируви ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат бош прокурорига таяниб Agence France Press (АFP) хабар берди.

Қайд этилишича, улар устидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз борасида шикоятлар тушган. Шикоятларни кўриб чиқиш билан республика суди ҳузуридаги тергов комиссияси шуғулланади.

Март охирларида тиббиёт ходимлари ўша пайтдаги бош вазир Филипп ва собиқ вазир Бюзенни Франция ҳудудида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ қазият бўйича "ёлғон ишлатиш" ва маълумотларни яширишда айблаганди.

Уларнинг таъкидлашича, ҳукумат фалокат миқёси ҳақида билиши билан ниқоблар, тестлар ва бошқа керакли жиҳозларни захиралашни бошлаши лозим эди.  

Эдуар Филипп 2017 йилда бош вазир курсисини эгаллаган бўлиб, 3 июль куни истеъфога чиқди. Унинг ўрнига мамлакат шимолида жойлашган Прад шаҳри мэри лавозимини эгаллаган Жан Кастекс бош вазир этиб тайинланди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид