Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг маслаҳатчисида коронавирус аниқланди
Унда коронавирус Жанубий Дакотада, Трамп иштирокидаги тадбир олдидан аниқланган.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси учун маблағлар йиғишга масъул маслаҳатчиси Кимберли Гилфойл коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Трампнинг сайловолди штаби молиявий қўмитаси раҳбари Серхио Горга таяниб CNN хабар берди.
«Тест натижаси мусбат чиққанидан кейин Кимберли зудлик билан изоляция қилинди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ташхисни тасдиқлаш учун яна бир марта текширувдан ўтади», — деди Гор.
Унда коронавирус Жанубий Дакотада, Трамп иштирокидаги тадбир олдидан аниқланган, деб ёзади CNN ўз манбасига таяниб.
Яна бир манбанинг айтишича, Гилфойл охирги вақтларда президент билан мулоқотда бўлмаган, аммо июнь охирида Трамп иштирокидаги тадбирларда қатнашган.
АҚШ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 2,7 млн киши ушбу касалликка чалинган, 129,4 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025