Жаҳон | 15:49 / 05.07.2020
13025
2 дақиқада ўқилади

1990-йилларнинг энг оммабоп фильмлари аниқланди

АҚШнинг Frontier Communications телекоммуникация компанияси 1990-йилларда экранларга чиққан қайси фильмлар у ёки бу давлатларда интернетда энг кўп изланиши бўйича тадқиқот ўтказди.

Фото: wallpapers

Тадқиқот натижаларига кўра, 1992 йилда экранларга чиққан “Форрест Гамп”га (Forrest Gump) энг кўп қизиқиш билдирилган. Ушбу фильм 22 давлатда энг кўп қидирилган. Режиссёр Роберт Земекис томонидан суратга олинган фильмда бош ролни машҳур актёр Том Ҳэнкс ижро этган. Фильм ўз яратувчиларига 6 та “Оскар” олиб келган. Жумладан, фильм “Энг яхши фильм” деб тан олинган

2-ўринни “Уйда ёлғиз” (Home Alone, 1990) фильми эгаллаган. Ушбу фильм 20 давлатда энг кўп изланган. 3-ўринни “Юра даври боғи” (Jurassic Park, 1993) эгаллаган.

Тадқиқотга кўра, 12 та давлатда “Руҳ” фильми (Ghost, 1990), 11 та давлатда “Титаник” (1999) фильми энг кўп қидирилган. “Қора либосдаги одамлар” (Men in Black, 1997) фильми 8 та давлатда, “Қирол Шер” (The Lion King, 1994) 7 та давлатда оммавийлашган. Учта давлатда “Оловуддин” (Aladdin, 1992) мультфильми ва биттадан давлатда “Терминатор 2: Қиёмат куни” (Terminator 2: Judgment Day, 1991) ҳамда “Армагеддон” (Armageddon, 1998) фильми оммалашган экан.

Мавзуга оид