Жамият | 19:15 / 05.07.2020
1722
1 дақиқада ўқилади

Навоий кўчанинг Лабзакдан Сақичмонгача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Тошкент шаҳри марказидаги кўчаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Хабар қилинишича, 6 июль куни соат 08:00 га қадар Алишер Навоий кўчасининг Лабзак кўчасидан Сақичмон кўчасигача бўлган қисмидаги йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қайд этилишича, мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта чизиғи автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.

Пойтахт ҳокимлиги тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш