Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШда коронавирус қурбонлари сони пасаймоқда
АҚШ президенти Доналд Трампга кўра, мамлакатда янги намунадаги коронавирус қурбонлари сони пасаймоқда. Айни чоғда, вирусни юқтириш ҳолати ортиб бормоқда, дейилади Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида. Бугунги кунда, мамлакатда 2,85 млн.дан ортиқ кишида вирус аниқланган.
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг Twitter саҳифасида ёзишича, мамлакат ҳудудида вирусни юқтирганлар сони ўсаётганига қарамай, янги коронавирусдан ўлим ҳолатлари пасайиши кузатилмоқда.
“Хитой вируси билан зарарланиш сони оммавий текширувлар боис ортиб боряпти. Ўлимлар камроқ рўй беряпти. Унинг кўрсаткичи паст ва барқарор. Сохта хабарлар тарқатувчи ОАВ бу ҳақда хабар қилишлари керак, шунингдек, янги иш ўринлари рекорд ўрнатаётганини ҳам”, - деб ёзган Оқ уй раҳбари.
Шу бугунги кунгача, Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда янги коронавирусдан 129,7 минг киши ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025