Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин коронавирус сабабли Исроилни чегарани ёпишга чақирди
Фаластинда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатларнинг 18 фоизи Исроилда ишлайдиган фаластинликларда, қолган 82 фоизи эса улар билан мулоқотда бўлганларда аниқланган.
Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайе коронавирус сабабли Исроилга назорат-ўтказиш пунктлари ва чегарани ёпиш чақириғи билан чиқди.
"Фаластин маъмурияти Исроилни Фаластин ҳудудлари билан назорат-ўтказиш пунктлари ва чегараларни ёпишга чақиради. Биз бу ишни назорат қилиш бўйича БМТга сўров юборамиз", - деди Штайе.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатларнинг 18 фоизи Исроилда ишлайдиган фаластинликларда, қолган 82 фоизи эса улар билан мулоқотда бўлганларда аниқланган.
Штайе назорат-ўтказиш пунктлари ва чегараларда назоратнинг йўқлиги Фаластинда COVID-19га чалинишнинг асосий сабаби эканлигини таъкидлади.
Фаластин бош вазири вирус тарқалишининг олдини олиш учун аҳолини тўй-тантаналар ўтказмасликка чақирди. У шунингдек, Исроилда ишлайдиган фаластинликлардан иш жойларида қолиш ҳамда Фаластинга келмасликларини сўради.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025