Жамият | 17:19 / 06.07.2020
6957
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий йўналишга ҳужжат топширган абитуриент яна 5та йўналишни танлаш имконига эга – ДТМ

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ҳам республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда номзодлар ўзлари танлаган ҳудудларда ўтказилади.

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров АОКАдаги брифингда маълум қилишича, олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентларда қўшимча 5та йўналишни танлаш имконияти бор. Умумий тарзда эса абитуриент 6та йўналишни танлаши мумкин.

«Ҳужжатлар қабул қилингач, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари ҳам республика олий таълим муассасаларига ўтказиладиган тест синовлари билан бир вақтда номзодлар ўзлари танлаган ҳудудларда ўтказилади», деди Диёрбек Қўчқоров.

Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун бериладиган тавсияномаси мавжуд абитуриентларда ҳужжат топширишда имтиёз борлиги ҳақида маълумот кўринмаса, тавсиянома берган вазирлик ёки идора билан боғланиш талаб этилади.

«Ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожизлар, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси ёки чет тили сертификатига эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда имтиёзларини ўзлари киритади.

Aгар абитуриентда бошқа турдаги имтиёзлар бўлса, бу имтиёзлар тегишли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида автоматик тўлдирилади. Рўйхатдан ўтаётганда имтиёз мавжуд эмас, деган маълумот кўринса, унда абитуриент тавсиянома берган вазирлик ёки идорага мурожаат қилиши керак бўлади», дея ДТМ расмийсининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

 

Мавзуга оид