Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки: миллионлаб инсонлар ўта қашшоқликка тушиб қолади
COVID-19 вируси боис жаҳоннинг барча минтақаларида аҳоли жон бошига даромад кескин пасайиши кутилмоқда.
Жаҳон банки коронавирус пандемияси билан боғлиқ шароитда дунё иқтисодиёти билан боғлиқ вазиятни қайта баҳолади. Унга кўра, вирус тарқалиши бўйича карантин чоралари жаҳон иқтисодиётига ўта салбий таъсир кўрсатган. Халқаро молия муассасаси ҳисоботида қайд этилишича, пандемия жаҳон иқтисодиётини чуқур турғунликка туширган.
Банк ҳисоб-китобларига кўра, бу йил сайёра иқтисодиёти 5,2 фоизга пасаяди. Бу рақам 2-Жаҳон урушидан кейинги энг жиддий пасайиш ҳисобланади. Аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши 1870 йилдан кейинги давр ичида энг кўп давлатни қамраб олади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг 2020 йил июн ойи учун эълон қилган «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботида сўз юритилган.
Ички талаб ва таклиф, савдо ва молияга кўрсатган жиддий таъсирлар оқибатида ривожланган иқтисодиётга эга мамлакатларда иқтисодий фаоллик 7 фоизга қисқариши кутилмоқда.
Бозор муносабатлари шаклланаётган ва ривожланаётган мамлакатларда охирги 60 йилликдаги оғир турғунлик кузатилади. Бу рақам 2,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Ушбу давлатларда аҳоли жон бошига даромадлар 3,6 фоизга пасайиши миллионлаб инсонларни ўта қашшоқликка тушириб қўяди, дейилади ҳисоботда.
Айниқса, жаҳон савдоси, туризм, хом ашё экспорти ва ташқи молиялашга боғлиқ мамлакатлардаги вазият оғирлашади.
«Эҳтимол, бу инқироз чуқур из қолдиради ва бутунжаҳоннинг йирик муаммоларига сабаб бўлади, – дея тан олган Жаҳон банки вице-президенти Жейла Пазарбашиоглу. – Бизнинг энг биринчи вазифамиз, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиётдаги глобал фавқулодда вазиятни ортда қолдиришдир. Шундан сўнг, жаҳон ҳамжамияти иқтисодиётни тез ва барқарор жонлантириш ҳамда қашшоқлик ва ишсизлик ўсишига йўл қўймаслик учун саъй-ҳаракатларини бирлаштириши керак».
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025