Лувр музейи узоқ танаффусдан кейин яна очилди
Коронавирус пандемияси ортида киритилган чекловлар сабабли деярли 4 ой фаолият юритмаган Лувр музейи 6 июлда яна ташрифлар учун очилди.
Музей маъмурияти коронавирусга чалиниш хавфини минималлаштириш учун ташриф буюрувчиларга нисбатан қатъий чекловлар жорий қилган. Жумладан, Франциянинг энг йирик бадиий музейига келувчилар чипталарни аниқ кўрсатилган вақтга олдиндан харид қилишлари, навбат ҳосил қилмасликлари ва ниқоб тақишлари лозим.
Таъкидланишича, ташриф учун музей залларининг 70 фоизи очиқ бўлади. Музейда меҳмонлар интиқлиқ билан кутилаётган бўлса-да, улар кучайтирилган санитар хавфсизлик шароитларида қабул қилинади.
Экспозицияларни томоша қилиш қатъий бир йўналиш бўйича амалга оширилади.
Лувр пандемиягача йилига 9,6 млн кишини қабул қилган. 2020 йил эса музей учун жорий аср бошидан бери энг ёмони бўлиши кутилмоқда. “Биз энг яхши ҳолатда одатдаги ташрифчиларнинг 20-30 фоизини кутмоқдамиз”, деб айтган музей президенти Жан-Люк Мартинез.
Июнь охирида Парижнинг яна бир диққатга сазовор жойи – Эйфел минораси ташрифлар учун очилганди.
Мавзуга оид
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
13:52 / 20.11.2024
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024