Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ташқи ишлар вазирлигининг уч нафар амалдори ҳибсга олинди
Улар мансабини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва маблағларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
Озарбойжон хавфсизлик хизмати мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг уч нафар ходими ҳибсга олинганини маълум қилди.
Улар мансабини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва маблағларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
Булар ТИВ тендер комиссияси раиси Фарҳод Муллазода, хўжалик бўлими бошқарувчиси Салим Ализода ва консуллик бошқармасининг юридик-консуллик бўлими бошлиғи Нурупошо Абдуллаевдир.
Хабарда айтилишича, Муллазода ва Ализода Озарбойжон ТИВнинг турли тузилмаларига ажратилган бюджет пулларини мунтазам ўзлаштириб келишда гумонланмоқда. Бундан ташқари, гумонланувчилар "зарур хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш чоғида тадбиркорлардан уларнинг ҳисобига ўтказилган пулларнинг бир қисмини пора сифатида қайтаришни талаб қилган".
Абдуллаев эса мамлакатга хориж фуқаролари кириши учун электрон визаларни расмийлаштиришда пора олиб келган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025