Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия прокуратураси собиқ президентни терроризмда айблади
Боливия прокуратураси мамлакатнинг собиқ давлат раҳбари Эво Моралесни терроризмда айблаб, расмий айблов эълон қилди ва унинг ушланишига ордер берди. Бу ҳақда прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
“Аудиоёзув иши” бўйича иш олиб бораётган прокурорлар комиссиясининг хабар қилишича, улар собиқ президент Эво Моралесни терроризм ва терроризмни молиялаштиришда айблашга қарор қабул қилишган”, - дейилади ҳужжатда.
Айбловда қайд этилишича, Моралес ўзининг истеъфосидан сўнг, авж олган “2019 йил ноябр ойидаги тўқнашувларда шаҳарларнинг озиқ-овқат қамалини мувофиқлаштириб турган”. “Қарорда, шунингдек, унинг вақтинча ушланиши ҳақида сўз боради”, - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, собиқ президент прокуратуранинг бу қарорини ноқонуний ва сиёсий таъқиб деб баҳолаган.
“Ла-Пас прокуратураси ноқонуний тарзда конституцияни бузган ҳолда монтаж қилинган аудиоёзув ёрдамида мени терроризмда айблашга уринмоқда. Ҳукумат томонидан тизимли сиёсий таъқибнинг “де факто” яна бир кўриниши”, - деб ёзган собиқ президент Twitter саҳифасида.
Ўтган йилнинг ноябр ойида мамлакат ИИВ раҳбари Артуро Мурило ҳукумат ихтиёрида Моралес ўз тарафдорларидан бири билан суҳбатининг аудиоёзуви борлигини хабар қилган эди. Унда, собиқ давлат раҳбари Ла-Пасни қандай қилиб қуршаб олиш борасида маслаҳатлар берган. ИИВ раҳбари собиқ президентнинг бундай ҳаракатларини терроризм ва инсониятга қарши жиноят сифатида баҳолаган эди. Моралес эса, шаҳарларни озиқ-овқат қамали қилишга чақирганини инкор этмоқда.
Прокуратуранинг қайд этишича, колумбиялик экспертлар томонидан ўтказилган таҳлил натижаси аудиоёзувдаги овоз “катта эҳтимол билан” Моралесга тегишли эканини кўрсатган.
Мавзуга оид
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
17:45 / 08.01.2025