Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус тарқалиши авж олганлиги сабабли Мельбурнда олти ҳафталик карантин жорий этилади
Беш миллион киши яшайдиган Мельбурнда охирги суткада 200га яқин SARS-CoV-2 ҳолати аниқланди.
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида SARS-CoV-2 коронавируси тарқалиши авж олганлиги сабабли олти ҳафталик локдаун жорий этилмоқда. Шаҳарнинг беш миллионга яқин аҳолиси камида бир ярим ой уйларида ўтиришларига тўғри келади, деди Виктория провинцияси бош вазири Дэниел Эндрюс.
Охирги суткада Австралиянинг катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Мельбурн шаҳрида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 191та ҳолат қайд этилган.
"Биз коронавирус инқирози тугади дея олмаймиз. Бу жудаям юқори рақам. Ҳеч ким бундай ҳолатга тушишни истамаганди. Кўрилаётган чоралар улкан зарар келтиришини биламан. Аммо бундан бошқа йўл йўқ", - деди Эндрюс.
7 июлдан мактаб ўқувчилари масофадан ўқишга қайтади. Ресторанлар фақат таомларни уйга олиб кетиш учунгина сотади.
Штатнинг маъмурий чегаралари ёпилди. Полиция ва ҳарбийлар чегараларни назорат қилади.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022