Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев амалдорларни таътил ва дам олишни унутишга чақирди
Қозоғистондаги вазирлар ҳамда вилоятлар раҳбарлари таътил ва дам олишни унутиши ва эътиборларини пандемия ҳамда нефть нархининг тушиб кетиши оқибатида вужудга келган муаммоларни ҳал қилишга қаратишлари керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши чоғида айтди.
"Биз ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг қийин босқичида турибмиз. Ҳукумат ва ҳокимларнинг янада кучаядиган инқироздан чиқиш бўйича моҳирона ҳаракатлари лозим", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради президент матбуот хизмати.
"Вазирлар, ҳокимлар, президент аппарати ходимлари – ҳеч қандай таътил йўқ, чунки вазият қалтис. Таътил, дам олиш каби сўзларни унутинг", - деди Тўқаев.
У шунингдек, маблағ ва кучларни шубҳали стратегия ва дастурларга сарфламаслик кераклигини айтди.
Охирги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 54,7 мингдан ошган, 264 киши вафот этган.
Мавзуга оид
12:16 / 17.05.2025
Тўқаев туғилган кунини нишонламайди — Оқўрда
17:23 / 09.05.2025
Путин Тўқаевнинг отасини Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони билан тақдирлади
16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди
17:19 / 11.04.2025