Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон президенти ёрдамга муҳтож фуқароларга бир марталик ёрдам пули бериш бўйича қарорни имзолади
Тожикистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларга бир марталик ёрдам пули берилади. Мамлакат президенти Имомали Раҳмон бу борада фармонни имзолади. Фармон матни Тожикистон президенти расмий сайтида эълон қилинган.
Унга кўра, аҳолининг ёрдамга муҳтож вакилларига энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида бир марталик ёрдам пули берилади. Тожикистонда энг кам иш ҳақи 400 сомони (41 доллар) этиб белгиланган. Фармонда мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолининг бандлигини таъминлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги, шунингдек, Ижтимоий суғурталаш ва пенсия агентлигига жорий йил 1 августига қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини аниқлаб, рўйхат қилиш топшириғи берилган.
Мамлакат молия вазирлиги рўйхат қилинган одамларга белгиланган миқдорда пул ажратишга жавобгар этиб белгиланди. «Амонатбонк» давлат жамғарма банки рўйхатдаги аҳолига пулни замонавий усулда етказиб беришга масъул бўлади. Пластик картаси бор одамларга пул электрон кўринишда берилса, пластик картаси бўлмаган одамларга ёрдам пули «Амонатбонк» ходимлари томонида нақд пул кўринишида уйларига етказилади.
Молия вазирлигидан бошқа вазирликларга керакли суммани йиғишда Молия вазирлигига ёрдам бериш талаби қўйилган. Тожикистон Ҳисоб палатаси пулни муҳтож одамларга етказиб бериш жараёнини назорат қилади ва бу бўйича ўтказилган аудит ҳисоботини президентга топширади.
Маълумот учун, Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони айни дамда 6 457 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 5 115 нафари тузалган ва 55 киши вафот этган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024