Ўзбекистон | 17:58 / 12.07.2020
25285
1 дақиқада ўқилади

Сенатор Олий суд раисига биринчи ўринбосар бўлади

Робахон Маҳмудова номзоди Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига кўрсатилди.

Kun.uz манбаси маълумотига кўра, сенатор Робахон Маҳмудова Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимини эгаллайди.

Унинг номзоди Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги мажлисида сенаторлар томонидан сайланиши кутилмоқда.

Робахон Маҳмудова 1958 йилда Фарғонада туғилган, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ишлаган, 2020 йил январигача Ўзбекистон Республикаси президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

У шу йилнинг январида Фарғона вилоятидан сенатор этиб сайланган, кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозомига сайланганди.

Президент шу йилнинг мартида уни «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени билан тақдирлаганди.

Мавзуга оид