Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда автомобиль рулига занжирбанд ҳолда сув остидан топилган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилгани аниқланди
Шу йилнинг июнь ойида Хоразм вилоятидаги Шовот каналидан «Тико» русумли автомобиль ва унинг ичидан рулга занжирбанд ҳолдаги мурда топилган эди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, автомобилнинг давлат рақамлари асосида унинг Ҳазорасп туманида яшаб келган 34 ёшли Т.Қ.га тегишли экани аниқланган.
Марҳум шу йил 27 март куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ва қидирувга берилган эди. 17 апрелда Ҳазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.Қ. бедарак йўқолгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси, шунингдек, руҳий-асаб касалликлари диспансери экспертизаси натижаларига кўра, сўнгги йилларда марҳум Т.Қ.нинг руҳиятида салбий ўзгаришлар ва ўзини ўлдиришга мойиллик бўлгани аниқланган.
Тергов-тезкор ҳаракатлар давомида тўпланган далилларга кўра, Т.Қ. 27 март куни бир неча маротаба Шовот каналининг сув тақсимлаш иншооти атрофида бўлгани аниқланган. Унда ўз жонига қасд қилишга мойиллик бўлгани сабабли, Т.Қ. сувга чўкиб кетган бўлиши мумкин деган тахминда иншоот ҳудудидаги сув тўсилган ва қутқарув хизмати ходимларидан иборат гуруҳ томонидан каналда қидирув ишлари ўтказилган.
Натижада сувдан «Тико» русумли автомобиль ва унинг рулига занжир билан бўйнидан боғланган Т.Қ.нинг мурдаси топилган.
Автомобиль кўздан кечирилганда, ичкаридан қулфлангани, ўт олдиргичи ёниқ ҳолатда бўлгани, узаткичи ҳаракатланиш ҳолатида бўлгани ва автомобиль салонида янги сотиб олинган 2та қулфнинг қутиси борлиги аниқланган.
Бу ҳолатлар бўйича олиб борилган тергов ҳаракатларида Т.Қ. қулфларни ва занжирни 27 март куни Ҳазорасп тумани Янгибозор қишлоғи ҳудудидаги савдо шохобчасидан сотиб олгани аниқланган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасида Т.Қ.нинг баданида жароҳат излари йўқлиги, унинг ўлимига нафас йўлларига сув кириши оқибатидаги механик асфиксия сабаб бўлгани аниқланган.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, Т.Қ.нинг бедарак йўқолгани ва 4 июнда мурдаси топилгани ҳолатида жиноий ҳодиса юз бермагани қайд этилиб, жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисмига асосан тугатилган.
Мавзуга оид
12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида
15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
16:38 / 18.03.2025