Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда пандемия бошланганидан бери биринчи марта сутка давомида коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади
Нью-Йорк соғлиқни сақлаш ва руҳий гигиена департаменти маълумотларига кўра, шаҳарда бугунги кунгача коронавирусдан жами 18670 киши вафот этган.
АҚШда коронавирус тарқалиши ўчоғига айланган Нью-Йоркда пандемия бошланганидан бери биринчи марта сутка давомида коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Шаҳарда коронавирусдан ўлим ҳолати илк марта 11 мартда қайд этилганди. 7 апрель куни касалликдан бир суткада 597 киши вафот этди. Булар беморнинг коронавирус юқтиргани лабораторияда тасдиқланган ҳолатлардир.
Нью-Йорк соғлиқни сақлаш ва руҳий гигиена департаменти маълумотларига кўра, шаҳарда бугунги кунгача коронавирусдан жами 18670 киши вафот этган (яна 4613 киши COVID-19дан ўлган бўлиши мумкин, аммо бу тестлар орқали тасдиқланмаган).
АҚШ коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилиши бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, 3,3 млн америкалик касалликка чалинган.
Мавзуга оид
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
00:47 / 21.09.2023