Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун номзодлар рўйхатга олинади
Беларусь Марказий сайлов комиссияси 14 июл кунги масжлисида президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суришни истаганларни рўйхатга олиш масаласини муҳокама қилади. Рўйхатдан ўтиш жараёни 5 июлда бошланган бўлиб, у МСКга тақдим этилган ҳужжатлар текширилган.
Мамлакат сайлов қонунчилигига кўра, номзод мақомини олиш учун даставвал даъвогар камида сайловчиларнинг 100 минг имзосини тўплаши керак. Сўнгра, номзодликка розилик берини сўраб ариза ёзади, 2019 йилги даромади ва мол-мулки ҳақида ахборот ҳамда таржимаи ҳолини тақдим этади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Бу йилги сайловларда айни босқичга 15 нафар даъвогардан 7 нафари етиб келган бўлиб, улар орасида икки киши ҳозирги президентнинг мухолифи саналади. Кузатувчилар, айнан шу икки нафар сиёсатчи президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинадими, деган саволга жавоб бера олмаяпти.
Булар Белгазпромбанкнинг собиқ раҳбари Виктор Бабарико и Юқори технологиялар парки собиқ раҳбари Валерий Цепкалодир.
Сиёсатчилар рўйхатга олинган пайтдан бошлаб тарғибот-ташвиқот кампаниясини олиб боришлари мумкин.
Муддатидан аввалги сайловлар 4-8 август кунлари бўлиб ўтади. Асосий сайлов куни 9 август.
Бу сафарги президентлик сайловларида амалга давлат раҳбари Александр Лукашенко 6 маротаба ўз номзодини қўяди.
Мавзуга оид
12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
17:06 / 07.04.2025
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди
23:40 / 08.03.2025