Жаҳон | 14:32 / 14.07.2020
2872
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда карантин 2 августгача қадар узайтирилди

Фото: Руслан Пряников

Қозоғистон ҳукумати чекланган карантин чораларини коронавирус тарқалиши муносабати билан яна 2 ҳафтага – 20 июлдан 2 августга қадар узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Асқар Мамин баёнотига асосан ТАСС хабар қилмоқда.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига биноан эпидемиологик ҳолатнинг барқарорлашуви учун республикада чекловчи чораларни 20 июлдан 2 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қилдик”, - деган бош вазир. 

Мамлакат бош вазири, шуниндек, карантин чораларига қатъий риоя қилишга чақирган. 

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат чеклов муддати давомида даромадини йўқотган фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида, яъни - 42,5 минг танга (103 АҚШ доллари) берилади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид