Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон билан чегарадаги тўқнашувларда Арманистоннинг 10 нафар аскари яраланди
Бир нафар ҳарбий хизматчининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Озарбойжон билан чегарадаги тўқнашувлар натижасида Арманистоннинг 10 нафар ҳарбий хизматчиси яраланди, деб хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян ўзининг Facebook саҳифасида.
"Арманистон-Озарбойжон чегарасининг шимоли-шарқий участкасидаги ҳаракатларда 10 нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланди, улар ҳозирда даволанмоқда. Бир нафар ҳарбий хизматчининг аҳволи ўта оғир", - деб ёзди у.
Арманистон мудофаа вазирлиги аввалроқ тўрт нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Арманистон қуролли кучлари ўтган суткада ўт очиш режимини 90 мартадан ортиқ бузди, деб хабар берди ўз навбатида Озарбойжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Хусусан, қайд этилишича, Озарбойжон армиясининг Гедабек туманидаги позициялари Арманистоннинг чегарадош Чамбарак тумани ҳудудидан ўққа тутилган.
Озарбойжон ва Арманистон чегарасидаги қуролли тўқнашувлар 12 июлдан бери давом этмоқда. Жанглар давомида икки томон ҳам йўқотишларга учраган.
14 июлда Арманистон 4 ҳарбий, жумладан бир майор, бир капитан ва 2 нафар кичик сержантни йўқотганини маълум қилган. Озарбойжонда эса жанглар давомида генерал-майор ва полковник ҳамда пастроқ унвондаги бир неча ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинган. Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирликлари бир-бирларининг ҳарбий пунктларини йўқ қилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025