Озарбойжон шаҳарларида миллий армия қўллаб-қувватловига намойишлар бўлиб ўтди
Озарбойжон пойтахти Боку аҳолиси Арманистон билан чегарадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган армия қўллаб-қувватловига намойишга чиқди. Охирги кунларда Озарбойжон ва Арманистон чегарасида икки давлат ҳарбийлари иштирокида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.
Oxu.Az порталининг хабар беришича, мингдан кўпроқ одам миллий байроқларни ҳилпиратиб, “Шаҳидлар ўлмас, Ватан ягона”, “Армияга шон-шараф”, “Аскарлар олға”, “Бош қўмондон, сафарбарлик эълон қил” деган шиорларни айтиб, “Шаҳидлар хиёбони” томон юриб боришган. Худди шунга ўхшаш намойишлар мамлакатнинг қолган шаҳарларида ҳам бўлиб ўтган.
Бундан ташқари, Бокуда намойишчилар мамлакат парламентига бостириб киришган. Полиция бинога кирган намойишчиларни ҳайдаб чиқарган. Полициячилар сув пуркагичлар қўллашига тўғри келган.
Massive protest in Baku tonight with protestors wanting Azerbaijan to take action against Armenia after 3 days of clashes at the border #Azerbaijan #Armenia pic.twitter.com/nEQt42xkCm
— CNW (@ConflictsW) July 14, 2020
Озарбойжон ва Арманистон чегарасидаги қуролли тўқнашувлар 12 июлдан бери давом этмоқда. Жанглар давомида икки томон ҳам йўқотишларга учраган.
14 июлда Арманистон 4 ҳарбий, жумладан бир майор, бир капитан ва 2 нафар кичик сержантни йўқотганини маълум қилган. Озарбойжонда эса жанглар давомида генерал-майор ва полковник ҳамда пастроқ унвондаги бир неча ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинган. Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирликлари бир-бирларининг ҳарбий пунктларини йўқ қилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:31 / 22.11.2024
Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024