Жамият | 14:39 / 15.07.2020
11413
1 дақиқада ўқилади

Сомсахоналарда комбинезон кийиб ишлаш шарт эмаслиги маълум қилинди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг айтишича, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширувчи ваколатли идоралар томонидан сомсахоналарда комбинезон кийиб ишлашни талаб қилиш асоссиз.

Фото: Sputnik

«Сомсахоналарда комбинезон кийиб ишлаш шарт эмас. Комбинезон тез аланга олиши мумкин бўлган материаллардан тикилади. Шундай экан, сомсахоналарда комбинезон кийиб ишлашни талаб қилиш асоссиз.

Текширувчилардан ушбу талаб қайд этилган ҳужжатни кўрсатишни талаб қилинг. Бу сизнинг ҳуқуқингиз ҳисобланади», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ўзбекистонликлар коронавирусни иситмасиз, фақат томоқ оғриғи билан ўтказиб юборишяптими? Бош давлат санитария инспектори жавоб берди

Нурмат Отабеков: Ҳозиргача Covid-19 билан касалланишдан тўлиқ сақлайдиган ва уни даволаб юборадиган дори воситаси яратилмаган

Ўзбекистонда қайси касб эгалари кўпроқ коронавирусга чалинган? Мутахассис изоҳ берди

«Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этаётганларнинг сони яширилмаяпти» – Нурмат Отабеков

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид