Ўзбекистон | 22:26 / 16.07.2020
43829
2 дақиқада ўқилади

Барча хусусий клиникаларга коронавирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди

16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишланган шошилинч йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ушбу даврда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топшириғи берилган. 

Бундан ташқари, йиғилишда оғир пневмония ва бошқа ўпка касалликлари асоратлари бошланган коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган импорт қилинадиган кислород концентраторлари божхона божидан озод этиш бўйича қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни президент Шавкат Мирзиёев пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги вазият оғирлигини қайд этиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини белгилаб берганди. 

Мавзуга оид