Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош давлат санитария инспектори Россияда касалланганлар сони Ўзбекистондагидан кўп бўлса-да, нима учун ниқоб тақиб юриш бекор қилинганига тўхталди
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Россияда касалланганлар сони Ўзбекистондагидан анча кўп бўлганига қарамай нима учун ниқоб тақиб юриш бекор қилингани, мамлакатимизда эса бу талаб бекор қилинмаётганига тўхталди.
«Авваламбор таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясида ниқоб тақиб юриш бутунлай бекор қилингани йўқ. Транспортда, бозорлар, дўконлар ва бошқа аҳоли тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш талаби сақланиб қолган.
Фақатгина кўчада юрганда ниқоб «тақиш шарт» деган ёндашув «тақиш шарт эмас» деган қарашга алмаштирилди. Қолаверса, ҳар бир давлат касаллик профилактикасига қаратилган ўзининг тартибини белгилайди ва амалга оширади. Бизда эса мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ва халқаро ташкилотларнинг тавсияларига асосланиб, бу талаб сақланиб турибди», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бош давлат санитария инспектори, шунингдек, Исроил олимлари коронавирусга қарши дори нима учун айнан Ўзбекистонда синовдан ўтказишни режалаштиргани, ўзбекистонлик мутасаддилар қайси сабабларга кўра бунга рози бўлишаётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Биринчидан, бу маълумотнинг нечоғли асосли экани тўғрисида шубҳа бор. Негаки, Исроил давлатининг аҳолиси 9 млн атрофида. Ушбу давлат ҳозир ҳар куни 3 мингдан кўп бемор рўйхатга олинаяпти. Демак, исроиллик мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудига келиб қандайдир таҳлиллар олишидан кўра ўз давлатларидаги муаммо билан кўпроқ шуғулланишларига эҳтиёж бор.
Агар мабодо қайсидир давлат аҳолимизнинг коронавирусга нисбатан иммунитети даражасини баҳолаш, касалликка чидамлилигини ўрганиш бўйича ҳамкорликни таклиф қиладиган бўлса, бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Албатта, биз аҳолимизнинг неча фоизида иммун тўсиғи шаклланганини билиб қўйсак бу кейинчалик касалликнинг қанча муддат давом этиши бўйича тасаввурларимизнинг шаклланишида муҳим ҳисобланади», дейди Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
17:46 / 27.02.2025
ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор
17:37 / 31.01.2025
“Бу маълумотни бериб боришимиз керак” – Нурмат Отабеков ҳаво ифлосланишидан эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024