Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ташкилотларига тегишли санаторийлар хусусий секторга сотилади. Амалиёт Бўстонлиқдан бошланади
«Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади.
а) Ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:
- соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;
- аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
- санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;
б) Мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилди.
2020 йил 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган идоравий дам олиш уйлари, пансионатлар, санаторийлар ва бошқа объектларни (болалар дам олиш лагеридан ташқари) хусусий секторга сотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
3 ой муддатда республиканинг бошқа ҳудудларида жойлашган шунга ўхшаш объектларни ҳам хусусий секторга сотиш бўйича таклифлар тайёрланади.
2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда республиканинг туристик зоналаридаги алоҳида ер участкалари, шу жумладан жисмоний шахслар фойдаланишида бўлган 1 гектардан ортиқ ер участкалари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер солиғининг 3 бараваригача оширилган ставкасини белгилаш кўзда тутилади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025