Жаҳон | 17:26 / 16.07.2020
9857
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон президенти мамлакат ташқи ишлар вазирини истеъфога чиқарди

Илҳом Алиев 15 июль куни ташқи ишлар вазири фаолиятини танқид қилган.

Илҳом Алиев / Фото: Day.Az

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ташқи ишлар вазири Элмара Мамедяровни истеъфога чиқарди.

Алиев 15 июль куни Арманистон билан чегарада содир бўлган тўқнашувлар фонида Мамедяровнинг фаолиятини танқид қилганди, деб ёзади Haqqin.az. Қайд этилишича, Алиев барча раҳбарлар «тундан тонггача» ишда бўлган вақтда у вазирни тополмаган.

«Бизнинг дипломатик фаолиятимиз янада самарали бўлиши мумкин эди. Мен бир неча бор айтганман, бизнинг дипломатиямиз заиф ва ҳимоявий эмас, ҳужумкор дипломатия бўлиши керак», — деган Алиев.

Мамедяров 2004 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Унинг ўрнига Жайҳун Байрамов вазир этиб тайинланган.

Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги вазият 12 июлда кескинлашди. 16 июль куни чегарада яна тўқнашувлар содир бўлди. Бўлиб ўтган воқеаларда ҳар икки томон бир-бирини айбламоқда.

 

Мавзуга оид