Ўзбекистон | 00:44 / 16.07.2020
81347
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик ўсиш 500га яқин бўлди. Андижон вилоятида 100дан ортиқ янги ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 115 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 15 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14581 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 496 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 200таси карантин муассасаларида, 291таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинганлар (+291)

  • Тошкент шаҳрида 131 нафар
  • Андижон вилоятида 112 нафар
  • Наманган вилоятида 16 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 15 нафар
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар
  • Навоий вилоятида 5 нафар.

Наманган вилоятида аҳоли орасида 5 кишида вирус чиққан.

Бугун Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида 328 бемор касалликдан тузалиб чиққан ва жами тузалганлар сони 8655 нафарга етган.

Шунингдек, 4та ўлим ҳолати қайд этилиб, жами ўлим ҳолатлари сони 71тага етди.

Айни пайтда 5855 нафар бемор даволанмоқда, шундан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ССВ матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 500 нафар, стационар карантинда эса 21 738 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид