«Ватанпарвар» ташкилотларида таълимнинг замонавий ва инновацион усули
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти барча вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида минтақавий кенгашларига эга бўлиб, таълимнинг илғор технологиялари ва инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқдалар. Жумладан, ташкилотнинг Наманган вилояти кенгаши тасарруфида 12 та Ўқув спорт техника клублари ва вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази мавжуд.Улар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб бормоқда:
- Ёшлар ва фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш;
- спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлаш, спорт ташкилотлари ва жамоалари фаолиятига кўмаклашиш;
- болалар, ўсмирлар ва чақирувгача бўлган ёшлар ўртасида оммавий спорт ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
- ёшлар ва фуқароларни мудофаа соҳасидаги бошланғич билимларга ўқитишда ва уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
- автомототранспорт воситлари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- шундай йўналишлар бўйича фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилишдир.
«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш фаолияти бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган Низомлар талаблари асосида, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги барча ўқув муассасалар ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Ушбу ташкилотларда “А”,“В”,“ВС” тоифали автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва “С”, “Д”, “ВЕ”, “СЕ” тоифалар бўйича қайта тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда .
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли Қарори билан белгиланган Низомлар талаблари асосида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув жараёнида таълим сифатини янада яхшилаш, моддий – техника ва ўқув – методик базаларини базаларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш бўйича барча ўқув муассасаларда ўқув хоналар замонавий ўқув мебеллари, кўргазмали қуроллар ва плакатлар (пано ва баннерлар) билан жиҳозланган.
Республиканинг барча ташкилотлари қатори Наманган вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар ҳам ўқув жараёнлари якунида ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонлар қабул қилиш ишларини тўғри ташкиллаштириш ва имтиҳонларда шаффофликни таъминлаш мақсадида компьютер хоналари ташкил этилган. Ушбу компютер хоналарида ЯКУНИЙ ТЕСТ олиш коплекс тизими яратилган бўлиб, ўқувчиларнинг якуний тест натижалари ўқувчи тестни тугатгани билан реал вақтда барча юқори турувчи ташкилотларга ва таълим муассасаси раҳбарига автоматик кўрсатилади ҳамда ушбу натижалар доимий сақланади. Ўқув хоналарда аудио ва видео кузатув мосламалари ўрнатилган. Шунингдек барча ташкилотларда алоҳида автотренажёрлар ўқув хоналари ташкил этилган ва замонавий русумдаги автотренажёрлар билан тўлиқ таъминланган, шунингдек, замонавий компьютерлар ва проекторлар ва 50 дюймли замонавий телевизорлар, “SMART BOARD M-600” русумли интерактив анимацион доскалар, маркерли доскалар, юмшоқ ўриндиқли ўқув мебеллари тўплами билан жиҳозланганлиги ушбу ташкилотнинг таълим беришга бўлган эътиборини кўрсатиб турибди.
“Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган, уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга кўринишдаги электрон ўқув қўлланмалардан таълим олаётган ҳайдовчиликка номзодлар интернет тармоғи орқали кенг фойдаланишлари ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида, тасарруфдаги барча ташкилотлар узлуксиз интернет тармоғига уланган ҳамда ҳудудларда бепул WiFi зоналар ташкил қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4061-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича инновацион технологияларни, шунингдек, ўқув жараёнига илғор услубларни жорий этиш мақсадида тизимдаги ташкилотларда янги инновацион ғоялар ва технологиялар асосида жиҳозлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Наманган шаҳар ўқув спорт техника клубида ҳаракатланувчи “Ласетти” автомобили макети ва “Отайўл” автобусининг қирқимли макети, енгил ва юк автомобилларининг қирқилган қисмлари осилган деворий кўргазмалар ва панолар, енгил ва юк автомобилларининг ишчи механизм макетлари, электрон светофор макетлари, электрлаштирилган автодром ва шаҳар макетлари билан жиҳозланган. Бундан ташқари мактабгача таълим муассасаси ва ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун 3.5х5.5 ҳажмдаги кўчма электрлаштирилган аҳоли яшайдиган ҳудуд макети билан қўшимча жиҳозланган.
Наманган вилояти кенгаши тизимидаги ўқув муассасаларнинг автомобиллар саройини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган замонавий автомобиллар билан бойитиш учун Ласетти А/Т, Кобалт А/Т, Нексия-3, Матиз, Дамас ва Спарк русумли енгил автомобиллар, шунингдек, юк автомобиллари сотиб олиниб, ўқув автомобиллари сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда, айниқса, карантин даврида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасаларида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш фаолиятини санитария ва карантин талабларига қатъий ва тўлиқ риоя қилган ҳолда олиб борилмоқда.
Назарий дарс машғулотлари онлайн тартибда янги “АИС-Ватанпарвар” инновацион электрон дастуридан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.
Ушбу «АИС - Ватанпарвар» автоматлаштирилган электрон ахборот тизим:
- Ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизими.
- Анимация эффектларига ва видеоконтентга эга ягона тест дастури.
- Бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган, уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга кўринишидаги электрон ўқув услубий қўлланма дастурларини ўз ичига олган ва мазкур дастурлар IOS, Аndroid ва WEB кўринишида яратилган, ҳар бир таълим олувчининг уяли қўл телефонлари, планшет ёки исталган интернет тармоғида керакли (ўзбек тилида лотин ва кирилл алифболарида, рус ва қорақалпоқ) тилда фойдаланиш учун қулайликлар яратилган.
- Дастурда 500 дан ортиқ жараёнларни видео ва анимацион кўринишлари мавжуд бўлиб ушбу маълумотлар яна бойитиб борилмоқда.
Ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи ва ёшлар билан ишлаш йўналиши бўйича
«Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тизимидаги ўқув спорт техника клублари томонидан 2019 йил – 2020 йил 2-чораги мобайнида 699та турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.Ўтказилган тадбирларда 52223 нафар аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар. Вояга етмаганларнинг иштироки 39409 нафарни ташкил этади.
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5924-сон 24.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида белгиланган асосий йўналишлардан бири; - “2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида «Tashkent Marathon» халқаро марафони, «Save Aral» халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризмини ривожлантириш” банди ижросини таъминлаш мақсадида, МОТОКРОСС бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш учун Косонсой туманида халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган МОТОТРАССА барпо қилинди, шунингдек, Учқўрғон туманидаги мавжуд замонавий КАРТАДРОМ да ҳам халқаро стандарт талаблари асосида қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда “Ўқ отиш”, “Ёзги биатлон”, “Дуатлон”, “Триатлон”, “Моделсозлик”, “Ракетамодель”, “Авиамодель”, “Эркин учувчи авиамодель”, “Корд авиамодель”, “Радиоспорт”, “Картинг”, “Автоспорт”, “Авторалли”, “Автомобил ҳалқа пойгаси”, “Мотоспорт” ва “Ҳарбий амалий кўпкураш” спорт турлари бўйича тўгарак ва секциялар фаолият юритиб келмоқда. Мавжуд спорт секцияларининг моддий техника базасини такомиллаштириш мақсадида турли замонавий спорт техникалари ва анжомлари билан таъминланиб келинмоқда. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тўгарак ва секцияларда жами 1000 нафарга яқин ёш ўғил – қизлар мунтазам шуғулланмоқдалар. 2019-2020 йилларда ўтказилган Республика ва халқаро мусобақаларда вилоят терма жамоаси аъзолари томонидан 24 та олтин, 18 та кумуш, 27 та бронза медаллар қўлга киритилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Ўқ отиш” бўйича вилоят терма жамоасининг
2 нафар аъзоси Давлат гранти асосида Олий ўқув юртига имтиёзли тарзда ўқишга қабул қилинди.
Мавзуга оид
14:25 / 13.12.2022
“Ватанпарвар” қордан ҳам “фойдаланмоқда”: ўрганувчилар учун “вождения” ўтказилмаяпти
14:00 / 20.03.2021
Қаршида «Ватанпарвар» боғи ишчилари ойлаб маош ололмаяпти. Бу биринчи мартаси эмас
15:34 / 08.03.2021
“Ватанпарвар” ташкилотининг Бухоро вилояти ташкилоти: мақсадимиз ватанпарвар ёшларни тарбиялашдир
18:00 / 13.01.2021