Ўзбекистон | 00:19 / 17.07.2020
124175
2 дақиқада ўқилади

7 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди, жами ҳолатлар сони 15 мингдан ошди

16 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 485 ҳолат қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 15066тага етди. Бугун 128 бемор тузалиб, шу вақтгача соғайиб чиққанлар сони 8783тани ташкил этмоқда.

«Шу йилнинг 16 июль куни мамлакатимизда 485 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 97 нафари Карантин муассасаларида, 349 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 7 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланган.

Карантин маркази (+97)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 97 ҳолат аниқланди. 

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинганлар (+349)

  • Тошкент шаҳрида 245 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 35 нафар;
  • Тошкент вилоятида 34 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 17 нафар;
  • Наманган вилоятида 9 нафар;
  • Навоий вилоятида 6 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар.

Аҳоли орасида (+39)
Тошкент шаҳрида бугун яна 284 кишида коронавирус чиқди, шундан 39 ҳолат аҳоли орасида қайд этилди.

Тузалганлар (+128)

  • Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 95 нафар;
  • Наманган вилоятида 10 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
  • Навоий вилоятида 7 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар;
  • Бухоро вилоятида 3 нафар.

Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан тузалиб чиққанлар сони 8783 нафарга (58 фоиз) етди.

Бугун 4 ўлим қайд этилди ва жами ўлимлар сони 75тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 6208 нафар бемордан 58 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 57 365 нафар, стационар карантинда эса 21 779 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид