Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда хайрияларни мувофиқлаштириш марказларининг call-center’лари иш бошлади
Навоий вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказининг call-center’лари фаолият бошлади. Бу ҳақида Навоий вилояти ҳокимлиги ўз расмий каналида маълум қилди.
«Эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, карантин туфайли ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида республика миқёсида ташкил этилган 1197 қисқа рақами ишламоқда.
Бундан ташқари, ҳар бир туманда ҳам вилоят аҳолисининг мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган call-марказлар иш бошлади. Марказларда ҳар куни соат 9:00дан 17:00га қадар мурожаатлар қабул қилинади», дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Навоий вилоятидаги call-марказлари:
- Навоий шаҳри: (79) 220 64 02;
- Зарафшон шаҳри: (79) 573 00 22;
- Кармана тумани: (79) 532 15 04;
- Конимех тумани: (79) 512 23 31;
- Қизилтепа тумани: (79) 555 22 62;
- Навбаҳор тумани: (79) 562 17 52;
- Нурота тумани: (79) 523 14 86;
- Томди тумани: (79) 582 12 95;
- Учқудуқ тумани: (79) 593 01 60;
- Хатирчи тумани: (79) 544 28 55.
Бундан ташқари, ҳокимлик Навоий вилоятидаги тиббий муассасаларда ишлаётган call-марказлар ҳақида ҳам маълумот берган.

Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025