Жамият | 22:00 / 18.07.2020
8440
1 дақиқада ўқилади

Сўхлик абитуриентларга берилган имтиёзнинг ОТМлар бўйича тақсимоти маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фарғона вилояти Сўх туманидаги ёшлар учун берилган 500та грант имтиёзининг ОТМлар бўйича тақсимотини маълум қилди.

Грант бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ва фақат танланган 1-йўналишга нисбатан амал қилади.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган сўхлик абитуриентлар 21та ОТМдан бирини биринчи йўналиш сифатида танлаши лозим. Улар учун энг кўп ўрин қўшимча грант Фарғона давлат университети (164та) ва Қўқон давлат педагогика институтига (130) ажратилган.

 

Мавзуга оид