Фан-техника | 21:37 / 20.07.2020
9237
2 дақиқада ўқилади

ОК блогида қўшни давлатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, Ўзбекистон, Беларус ва Молдова учун медиа китлар пайдо бўлди

Фото: Одноклассники

Одноклассники аудиториясининг метрикалари  маркетологларга  реклама кампаниясини тайёрлаш учун зарурдир. Баъзи мамлакатлардаги маданий хусусиятлар ижтимоий тармоқлардаги контентдан фойдаланишга  сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун маҳаллий метрикалардан бохабар бўлиш жуда муҳим.

"Одноклассники" Россиядан ташқари, бутун дунёда ишлатилади. ОК айниқса, Ўзбекистон, Молдова, Грузия, Қозоғистон, Арманистон, Тожикистон, шунингдек Германия аҳолиси орасида оммалашган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ интерфейси маҳаллий тилларга таржима қилинган.

Қўшни мамлакатлар фойдаланувчиларига ОК'да реклама қилишни режалаштиришни осонлаштириш учун ОК Ўзбекистон Беларус ва Молдова учун медиа китларни ишлаб чиқдик. Ҳар бир ҳужжатда мамлакат  аудиторияси ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, барча ижтимоий тармоқлар учун умумий бўлган фойдаланувчилар фаолияти тўғрисидаги метрикалар мавжуд. Реклама воситалари маҳаллий мисолларда келтирилган.

Эндиликда, Insideok блогида мазкур мамлакатлардаги мутахассисларга маълумот топишни осонлаштириш учун қўшни давлатлар ҳақидаги маълумотлар рукнлари пайдо бўлди. Шунингдек, ОК мутахассисларни ўзларининг мамлакатларидаги SMM бўйича кейслари ва фикрларини блог ўқувчилари билан баҳам кўришга таклиф қиламиз.

Мавзуга оид