Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзавтосаноат» тез ёрдам учун Volkswagen Caddy автомобилини тақдим этди
“Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари томонидан Volkswagen Caddy, ISUZU D-Max ва Chevrolet Damas автомобиллари базасида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомобиллари тақдим этилди.
“Жиззах автомобиль заводи” Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига Volkswagen Caddy базасида тез ёрдам автомобилларини етказиб беришни бошлайди.
Машиналар мураккаб пайтда – бутун мамлакат юқори тайёргарлик ҳолатида бўлган пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ўзининг тезкор улушини қўшиш учун Volkswagen Caddy базасидаги автомобиллар кейинги ҳафтаданоқ “фронт”га чиқади.


Автомобилни жиҳозлаш билан Турин политехника университети битирувчиларидан иборат Turin Invest Engineering маҳаллий компанияси шуғулланмоқда. Компания муҳандислик ишланмалари (лойиҳалаштиришдан то фойдаланишга топширишгача)га ихтисослашади. Компания тасарруфида мехатроника, метрология лабораториялари ва мамлакатда ўхшаши бўлмаган юксак технологик жиҳозлар мавжуд.

Бундан ташқари, Самарқанд автомобиль заводидан ҳам Isuzu D-Max пикапи базасидаги амбуланслар партияси йўлга чиқди: 27 та тез ёрдам машинаси шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.
Тез ёрдам хизмати махсус санитар автопаркини кенгайтириш ва пандемия даврида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадларида UzAuto Motors мамлакат минтақаларига Chevrolet Damas автомобили базасида тайёрланган тез ёрдам автомобиллари партиясини жўнатди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган 250 дона тез ёрдам автомобили пойтахт ва минтақалар ҳокимликлари буюртмасига кўра етказиб берилди.
Мавзуга оид
10:41 / 08.02.2024
Тез ёрдам хизматининг 3 та филиалига 30 та Volkswagen Caddy топширилди
18:19 / 20.09.2023
ССВ: Тез ёрдам хизматининг 4 та филиалига 100 та Volkswagen Caddy топширилди
19:48 / 01.12.2022
Ҳукумат ЖСТга аъзо бўлиш автомобилсозликни “қийнаб қўйиши”дан хавотирдами?
17:15 / 23.11.2022