Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантиришга 30 млн доллар ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси 7.07.2020 йилдаги «Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида «Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш (2 босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 427-сон қарорни қабул қилди.
27.11.2019 йилда лойиҳани амалга ошириш учун тўрт йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 24 йилда сўндириш муддати билан $30 млн миқдоридаги қарз битими имзоланган эди.
Norma’нинг ёзишича, қарор билан иккинчи босқич лойиҳасини амалга ошириш доирасида йиғма кўрсаткичлар тасдиқланди, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларини қуриш назарда тутилган.
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ лойиҳанинг умумий амалга оширилиши ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи орган этиб белгиланди. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖнинг лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-қидирув ишланмаларини молиялаштириш ҳамда бошқа харажатлари Президентнинг 10.01.2020 йилдаги ПҚ-4565-сон қарорига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ учун назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжат билан иловага мувофиқ қарз маблағлари юзасидан асосий қарзни, фоизлар ҳамда бошқа тўловларни сўндиришнинг режа жадвали тасдиқланди. Лойиҳа бўйича мазкур харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжат 08.07.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025