Ўзбекистон | 08:27 / 21.07.2020
26403
1 дақиқада ўқилади

2020-2021-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш якунланди

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони 1 484 085 нафарни ташкил этди. 

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш расман якунланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Рўйхатга олиш 20 июндан 20 июлга қадар барча ҳудудларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, республиканинг 8та туманида эса Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилди.

Рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар 1 484 085 нафарни ташкил этди. Шундан, жорий йил битирувчилари 536 144 нафар (36,13 фоиз).

Таълим шакли бўйича:

Кундузги таълим шакли – 798 608 нафар (53,81 фоиз);
Сиртқи таълим шакли – 648 733 нафар (43,71 фоиз);
Кечки таълим шакли – 36 744 нафар (2,48 фоиз).

Тиллар кесимида:

Ўзбек тили – 1 297 445 нафар (87,42 фоиз);
Рус тили – 139 115 нафар (9,37 фоиз);
Қорақалпоқ тили – 44 279 нафар (2,98 фоиз);
Бошқа тиллар – 3 246 нафар (0,22 фоиз).

Мавзуга оид