Россия Мудофаа вазирлиги коронавирусга қарши вакцина тайёр бўлганини маълум қилди
Россиянинг COVID-19’га қарши биринчи вакцинаси тайёр бўлди, деди мамлакат мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Цаликов «Аргументи и факти» нашрига берган интервьюсида.
«Мутахассисларимиз ва Миллий тадқиқот марказининг олимлари синов натижаларини якуний баҳолашдан ўтказдилар. Кўнгиллиларга жавоб бериш пайтида, коронавирусдан иммунитет олган уларнинг барчаси ўзини яхши ҳис қилди. Шу тариқа, янги коронавирус инфекциясига қарши биринчи маҳаллий вакцина тайёр», - деди Цаликов.
Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинанинг клиник синовлари июнь ойи ўрталаридан бошлаб Сеченов университетида ҳамда Н.Н. Бурденко номидаги ҳарбий госпиталда ўтказилди.
Вакцинани кўнгиллиларда ўтказилган клиник синовлари натижаларига Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси, биология фанлари доктори, профессор, тиббий хизмат полковниги Сергей Борисевич изоҳ берди.
«Олимлар ҳали катта ҳажмдаги таҳлилий ишларни бажариши, якуний ҳисоботларни тайёрлаши, натижаларни тақдим этиши, вакцина препаратини давлат рўйхатидан ўтказиши лозим. Аммо, ҳозир мавжуд таҳлил маълумотлари шуни тасдиқлайдики, эмлаш натижасида кўнгиллиларда коронавирусга қарши зарур антитаначалар аниқланди, вакцина таркибий қисмлари эса одамлар учун хавфсиз ва яхши қабул қилинади», - деди у.
Шунингдек, у организмга коронавирусга қарши иммунитет берадиган антитаначалар вакцина юборилганидан кейин узоқ вақт давомида сақланиб қолишини айтди. «Эбола безгагига қарши иккита ва Яқин шарқ респиратор синдромига қарши битта вакцина ишлаб чиқилган платформанинг имкониятлари эмлашдан кейин ҳосил бўлган ҳимоя титрини узоқ муддат сақлашга имкон беради», - деди Борисевич.
Тадқиқотлар давомида қўзғатувчини миқдорий баҳолаш методологиясидан фойдаланилди, у 48-марказий илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган, дея аниқлик киритди институт раҳбари. Шунингдек, шифокорлар лаборатория моделини қўлладилар, у дориларнинг ҳимоя самарадорлигини баҳолаш учун касалликнинг кечишини кўришга имкон берди.
Бурденко номидаги госпиталда кўнгиллилар учун клиник синовлар 18 июнь куни бошланди. Вакцинани қабул қилган биринчи гуруҳ 18 кишидан иборат эди. Иккинчи гуруҳга препарат биринчи клиник тадқиқотлар натижалари кейинги тадқиқотларга имкон берганидан бир неча кун ўтгач берилди.
Мавзуга оид
16:51
Болаларда ҳам қўллаш мумкин бўлган маймун чечак вакцинаси тасдиқланди
13:37
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024