Нодавлат таълим ташкилотлари ходимларининг ойлик маошини базавий миқдорда тўлаш юзасидан таклиф ишлаб чиқилди
Ойлик маошларини тўлаб бориш мақсадида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби ва ажратиладиган маблағлар миқдори белгиланади.
Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш юзасидан президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокама учун эълон қилинди.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, қарор лойиҳаси вазирликларнинг нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича таклифларини ўз ичига олган бўлиб, муҳокама ҳамда келишув давомида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Қарор лойиҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахсларни коронавирус пандемияси давомида жорий этилган карантин чоралари сабабли уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолияти тўхтаб қолмаслигини таъминлаш, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга, молиявий ҳолатини яхшилашга ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини базавий миқдорда таъминлаш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, 2020 йилнинг 1 июлидан нодавлат таълим ташкилотларининг фаолияти қайта тикланиши таъминлангунига қадар уларнинг ходимларига ойлик маошларини тўлаб бориш мақсадида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби ва ажратиладиган маблағлар миқдори белгиланган.
Қарор лойиҳаси Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнида келтирилган топшириқлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари, жумладан, халқ таълими вазири ва нодавлат умумтаълим мактаблари раҳбарлари ўртасида жорий йилнинг 10 июль куни бўлиб ўтган видеоконференцияда билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида ишлаб чиқилди, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, қарор лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти тугатилишини олдини олиш, уларда фаолият кўрсатаётган ходимларни базавий ойлик маошлари билан таъминланиши, нодавлат таълим ташкилотлари коронавирус пандемияси туфайли дуч келган оғир молиявий ҳолатни енгиллаштиришга кўмаклашади.
Мавзуга оид
17:04 / 15.11.2024
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди
14:34 / 30.10.2024
2025 йилда қайси йўналишга қанча субсидия ажратилади?
15:50 / 05.10.2024
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм субсидия ажратилади
10:27 / 14.09.2024