Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (кейинги ўринларда — Санитария-эпидемиология хизмати), унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилади;
Санитария-эпидемиология хизмати унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар билан бирга яхлит тизимни ташкил қилади.
Санитария-эпидемиология хизматининг тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши татбиқ этилади;
Вазирлар Маҳкамаси санитария-эпидемиология хизматининг жозибадорлигини ошириш ва тизимга малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида 2020 йил 1 декабрга қадар пандемиядан кейинги даврда ҳам тиббиёт ва Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган тизимини тасдиқлайди;
Ўзбекистон президентининг 2020 йил 24 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4695-сон қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга қўшимча ҳақ тўлаш шартлари Санитария-эпидемиология хизматининг ходимларига қўлланилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) 2021 йил 1 январдан бошлаб:
- Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади;
- Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасалари:
- бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади; (Натижада: Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан амалга оширилиши белгиланмоқда ҳамда уларнинг раҳбарлари ойлик маошлари амалдаги 3 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача оширилади).
- раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;
б) Санитария-эпидемиология хизматига моддий-техника базасини яхшилаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида аҳолига пуллик асосда (лаборатория хизмати, сертификация, экспертиза ва бошқалар) хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади;
в) Санитария-эпидемиология хизмати Давлат бюджетидан тизимга ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиш йўналишлари, самарадорлик натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича жамоатчиликка эълон қилади ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.
Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари Махсус жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларидаги барча қолдиқ маблағлари Жамғармага тўлиқ ўтказилади.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
- санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган жарималар ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи (назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 25 фоизи);
- идоравий мансуб ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг 3 фоизи;
- Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
- Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
- Санитария-эпидемиология хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шу жумладан уй-жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда;
- Санитария-эпидемиология хизматининг фармойиш бериш
- ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплашда;
- Санитария-эпидемиология хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда;
- Санитария-эпидемиология хизмати олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этишда.
Мавзуга оид
08:14 / 28.11.2020
Ҳукумат Санитария-эпидемиология хизматининг назорат фаолияти бўйича қарор қабул қилади
09:39 / 30.07.2020
Президент Санитария-эпидемиология хизматининг асосий вазифаларини белгилаб берди
20:52 / 25.07.2020