Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
46 мингта койкага қўшимча яна 31 мингта ўрин ҳозирланади, 400та тез ёрдам машинаси сотиб олинади — Абдуҳакимов
Республика бўйича қўшимча тарзда 46 мингдан ортиқ койка коронавирус беморлари учун ажратилган. Яқин орада яна 31 мингта ўрин ҳозирланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 400та тез ёрдам машиналари сотиб олинади.
Бош вазир ўринбосари – Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида тиббиёт тизимида кузатилаётган вазият ва коронавирусга қарши курашиш учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Соғлиқни сақлаш тизими ҳозир 2 томонлама босим остида қолмоқда. Бир томондан коронавирус билан касалланганлар сони кескин ортиб кетган бўлса, иккинчи томондан касалликка қарши курашаётганларнинг ўзлари ҳам касаллик юқтириб олишмоқда», – деди Абдуҳакимов.
У ташкил этилаётган тақсимот марказлари, хусусан «Ўзэкспомарказ»даги иш тизими ҳақида тўхталди.
«Бундай марказларда бемор кўрикдан ўтказилади ва аҳволи оғир беморлар барча шароитлар, хусусан, кислород таъминотига эга шифохоналарга йўналтирилади. Ўрта оғир аҳволдаги беморларга амбулатор шароитда муолажалар буюрилади. Касалликни енгил шаклда бошдан кечираётганлар эса уй шароитида шифокор назорати остида даволанади. Бу тиббиёт тизимига тушаётган босимни пасайтиради, деган умиддамиз.
Худди шундай тақсимот марказлари республиканинг барча ҳудудларидаги коронавирус шифохоналарида ҳам ташкил қилинади.
Айтиш жоизки, ҳозир 50 мингдан ортиқ шифокорлар, 90 мингдан ортиқ кичик тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун сафарбар қилинган. Лекин вазият тиббиёт ходимлари етишмовчилигини ҳам юзага чиқарди», – деди Ўзбекистон ҳукумати аъзоси.
Қайд этилишича, республика бўйича қўшимча тарзда 46 мингдан ортиқ койка коронавирус беморлари учун ажратилган. Яқин орада яна 31 минг койка ажратилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 400та «Тез ёрдам» машиналари сотиб олиниши мўлжалланмоқда. Бу орқали аҳолига имкон қадар тезроқ тиббий ёрдам етиб бориши имконияти яратилади.
Абдуҳакимовга кўра, тақсимот маркази сифатида жиҳозланган «Ўзэкспомарказ»га деярли ҳар дақиқада коронавирус билан зарарланган бемор келтирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари фуқаролардан биринчи ўринда сурункали касалликлари бор ва 65 ёшдан катта беморларни имкон даражасида изольяция қилишни, ниқоб тақиш, қўлни совунлаб ювиш кабиларга эътиборли бўлишни, дорихона ва дўконга борганда масофа сақлашни сўради.
Мавзуга оид
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
09:24 / 12.12.2024
Туризмни табиат билан уйғунликда ривожлантиришга оид ўқув семинари бошланди
15:20 / 03.12.2024