Аё Софияда мунтазам равишда 500 нафар полициячи навбатчилик қилади
Туркия олий маъмурий суди 10 июль куни Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йилда қабул қилинган қарорни бекор қилганди.

Фото: Reuters
Аё София масжидида беш юз нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими мунтазам навбатчилик қилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
"Бундан буён Аё Софияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг 500 нафар ходими доимий навбатчилик қилади", - деди Эрдўған Анқарадаги чиқиши чоғида.
Туркия олий маъмурий суди 10 июль куни Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йилда қабул қилинган қарорни бекор қилганди.
Шундан сўнг Эрдўған ибодатхонани масжидга айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 24 июль куни Аё Софияда илк намоз ўқилди.
Аё София ибодатхонасига Византия императори Юстиниан I томонидан асос солинган ва 537 йилда очилган.
Тавсия этамиз
Мавзуга оид

19:26 / 02.01.2023
Аё София, Босфор ва Эрдўған қурдирган масжид – Истанбулдан фотожамланма

22:28 / 06.10.2020
Байден Эрдўғанни Аё Софияга музей мақомини қайтаришга чақирди

15:16 / 26.07.2020
Аё София: Греция ва Туркия ўртасидаги зиддият кучаймоқда

18:27 / 24.07.2020