Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:23 / 28.07.2020
1281
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача суткалик концентрациялари санитария меъёрларидан ошмади
24-26 июль ва 27 июль тонгида Тошкент шаҳрида ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача суткалик концентрациялари санитария меъёрларидан ошмаган.
Кузатув маълумотларига кўра, Яшнобод туманида азот диоксиди бўйича 1 та, углерод оксиди бўйича 2 та рухсат этилган меъёрдан юқори ҳолат кузатилди.
«Ўзгидромет»нинг ёзишича, бошқа туманларда ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмади.
29 июль ва 30 июль тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити ҳавода зарарли моддаларнинг бироз йиғилишига имконият яратади, дейилади маълумотда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш