Ўзбекистон | 19:33 / 29.07.2020
4692
1 дақиқада ўқилади

Boeing афсонавий «букри» самолётини ишлаб чиқаришни тўхтатади

Boeing компанияси афсонавий «букри» Boeing 747 авиалайнерини ишлаб чиқаришни 2022 йилдан бошлаб тўхтатади.

Фото: Reuters

«Бозордаги жорий динамика ва истиқболдан келиб чиқиб, афсонавий 747 самолётини ишлаб чиқаришни 2022 йилда тўхтатамиз», - дейилади компания баёнотида.

Boeing 747 самолёти илк маротаба 1969 йилда ҳавога кўтирлди. 1970 йилдан оммавий тарзда фойдалана бошланди. Шу пайтгача компания унинг 1,5 мингдан ортиқ турли хил модификацияларини ишлаб чиқарган.

Сўнгги йилларда Boeing 747 самолётига бўлган талаб тушиб кетди. Bloomberg агентлиги хабарига кўра, авиалайнер йўловчилар орасида машҳур бўлса-да, тежамкорлик талабларига жавоб бермай қўйган. Натижада, авиакомпаниялар узоқ масофаларга учувчи 2 моторли самолётларга эътиборини қаратишган.

2016 йилдан бошлаб компания йилига атиги 6та Boeing 747-8 самолётини ишлаб чиқармоқда ва уларнинг ҳар бирида 40 млн доллар зарар кўрмоқда. Бу самолётга сўнгги буюртма 2017 йилда олинган. У «биринчи рақамли» президент самолёти бўлиши кутилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид