Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон Хитой билан чегарасига қўшимча 35 минг аскар жойлаштирмоқчи
Июнь ўрталарида Кашмирга ёндош Ладакҳ провинциясида хитойлик ҳарбийлар билан тўқнашув оқибатида 20 нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлганди.
Ҳиндистон яқин вақт ичида Хитой билан чегараси бўйлаб қўшимча 35 минг ҳарбийни жойлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Mint газетаси хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, чегара олди ҳудудидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги келишув ҳозирча бажарилмаяпти. Ушбу вазият бу ерга қўшимча кучларни жойлаштиришни талаб қилади.
The Hindu газетаси Хитой ўз қўшинларини чегарадан қисман узоқлаштирганини, Ҳиндистон бундан қаноат ҳосил қилмагани ҳақида хабар берганди.
Аввалроқ Кашмирга ёндош Ладакҳ провинциясида хитойлик ҳарбийлар билан тўқнашув оқибатида 20 нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025