Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги хонадондан 12 турдаги 20 780 000 сўмлик тилла тақинчоқлар ўғирланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 14 июль куни соат 21:30да 32 ёшли Г.Б. Қашқадарё вилояти Муборак туман «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.А.нинг уйидаги сандиқдан жами 12 турдаги умумий баҳоси 20.780.000 сўмлик тилла тақинчоқлари ва 1.350 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Г.Б.дан 12 дона тилла тақинчоқлар ҳамда 1.150 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ва Г.Б. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди
19:12 / 30.01.2025
Нидерландияда 2,5 минг йиллик олтин буюмларни ўғирлашда гумонланган шахслар ушланди
18:19 / 13.01.2025