Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мактабларида ўқув йили 1 сентябрдан одатдаги шаклда бошланиши маълум қилинди
Қайд этилишича, барча мактабларда дезинфекция ўтказилади, термометрия ташкил этилади, антисептик воситалар билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Фото: РИА Новости
Россия мактабларида янги ўқув йили одатдагидек сентябрда бошланади, деб маълум қилди мамлакат бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова.
"Бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, агарда айрим ҳудудларда қўшимча хавф бўлмаса, мактабларда янги ўқув йилини одатдагидек сентябрдан бошлаш тўғрисида қарор қабул қилдик", - деди у.
Голикованинг қўшимча қилишича, барча мактабларда дезинфекция ўтказилади, термометрия ташкил этилади, антисептик воситалар билан таъминлаш йўлга қўйилади.
Охирги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус юқтирганлар сони 828 мингдан ошган, 13,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025