Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепадаги «Атлас» мебеллар маркази қайта жиҳозланиб, мингта койка ўрнатилмоқда
Пойтахтнинг Учтепа туманида жойлашган Atlas мебель марказида коронавирусга қарши кураш доирасида навбатдаги тақсимлаш маркази ташкил этилмоқда.
Марказда коронавирусга гумон қилинаётган фуқароларни вақтинча сақлаб туриш учун 1008та койкадан иборат жой ҳозирланмоқда.
Бу ерда фуқароларга зарурий бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Ҳозирда бинони мослаштириш ва койкаларни ўрнатиш жараёни кетмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Айни пайтда Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3-павильонида 1000 ўринлик махсус марказ фаолият юритмоқда (масъул – Тошкент шаҳар ҳокимлиги). Шунингдек, 1- ва 2-павильонларда яна 814та койка тайёрланмоқда (масъул – Мудофаа вазирлиги госпитали).
Бундан ташқари, яқин 2-3 кун ичида Юнусободдаги гимнастика саройида 750 ўринли (масъул – ИИВ госпитали), Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» спорт мажмуасида 520 ўринли (масъул – ДХХ госпитали) биринчи тиббий ёрдам марказлари фойдаланишга топширилиши кутиляпти.

Сергели туманидаги 2-сон БЎСМ 250 ўринли даволаш маскани этиб қайта жиҳозланяпти.
Бундан аввал Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ётоқхонаси ва Чилонзор туманидаги «Cardio Star Plus» хусусий клиникаси (50та ўрин) ҳам коронавирусга гумон қилинганларни вақтинча сақлаш масканларига айлантирилгани айтилганди.
Бу марказларда коронавирусга гумон қилинганларга ташхис қўйиш, заруратга кўра даволаш учун шароит яратилаётгани, улар пандемия талаблари асосида жиҳозланиб, зарур тиббий ускуналар билан таъминланаётгани хабар қилинган.
29 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда COVID-19 учун мўлжалланган 10та махсус поликлиника ва коронавирусни даволашга мослаштирилган 16та тиббиёт муассасаси рўйхатини эълон қилди.


Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
08:13 / 06.05.2025
Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
18:31 / 20.03.2025