Telegram Еврокомиссияга Apple устидан шикоят қилди
Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Apple ва Google компаниялари стартапларнинг ривожланишига халал бераётгани ҳақида мақола ёзганди.
Telegram мессенжери Apple компаниясининг App Store иловалар дўконини рақобат қоидаларига зид равишда ишлашда айблаб Еврокомиссияга шикоят қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Шикоятда айтилишича, «Apple фойдаланувчиларга App Store дўконидан ташқаридаги иловаларни ҳам юклаб олишига имконият бериши лозим».
Шунингдек, Apple ҳар бир илова сотиб олингани учун 30 фоиз ҳақ олиши ҳам адолатдан эмас. Шикоятда келтирилишича, бу миқдор App Store фаолият кўрсатишини таъминлаш учун керагидан анча ортиқ.
Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров ана шундай фикрлар билан чиққанди. Унинг таъкидлашича, «Бугунги кунда смартфон фойдаланувчиларига ўз хизматларини сотаётган барча дастурчилар амалда ўзларидан кўра кўпроқ Apple ва Google учун ишлаб беради. Натижада Apple ва Google ўнлаб миллиард долларни ўзларининг оффшор ҳисобларида айлантиради, бутун дунёдаги юз минглаб дастурчилар эса зўрға кун кечиради».
Дуров шунингдек, Европада Apple’га қарши бошланган антимонополия ишини «ижобий қадам» деб баҳолаганди.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024