Жаҳон | 19:55 / 31.07.2020
5491
1 дақиқада ўқилади
Берлинда инкассаторлар машинасига ҳужум қилинди
Берлиннинг Нойкёльн районида номаълум шахслар томонидан инкассаторлар машинасига ҳужум қилинди.
Welt телеканали хабарига кўра, жиноятчилар машинадаги пулларни ўғрилаб кетишган.
«Ҳерманнплатц майдонида инкассаторлар машинасига ҳужум қилинди. Ҳозирги вақтда у ерда кўплаб полициячилар бор», - дейилади хабарда.
13 киши кўздан ёш оқизувчи газ туфайли жабрлангани айтилмоқда. Ҳозирча уни жиноятчилар ёки полициядан қай бири қўллагани ҳақида маълумот йўқ.
Можаро Karstadt савдо маркази яқинида содир бўлган. Ҳозирги вақтда яқин атрофдаги кўчалар ёпилган. Метронинг U7 ва U8 линиясидаги поездлар Ҳерманнплатц станциясида тўхтамасдан ўтиб кетмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 09.09.2024
Яшин Берлинда кузатувга тушгани ҳақида гапирди
12:05 / 03.09.2024
Германия ҳукумати: Берлин Киевни қўллаб-қувватлашдан бош тортмайди
13:31 / 23.08.2024
Tesla заводи туфайли Берлин яқинида 500 000 дарахт кесилди
14:54 / 31.07.2024