Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориж фуқаролари Россияга коронавирус юқтирмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан киритилади
Текширув ПЗР услубида, Россияга келишдан кўпи билан уч кун аввал ўтказилган бўлиши лозим.
Россияга келадиган хориж фуқаролари COVID-19га чалинмаганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлишлари шарт. Бу борада Россия давлат бош санитар шифокорининг тегишли қарори эълон қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, бу қарор транзит билан ўтаётган хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тааллуқли бўлиб, маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак.
Аниқлик киритилишича, текширув ПЗР услубида, Россияга келишдан кўпи билан уч кун аввал ўтказилган бўлиши лозим.
Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин 1 августдан бошлаб халқаро авиарейслар қайта тикланишини маълум қилганди.
«Медуза»нинг ёзишича, ҳозирча ҳаво қатнови бор-йўғи уч мамлакат - Буюк Британия, Туркия ва Танзания билан келишилган. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларига мунтазам рейслар эса 1 августдан бошланади, 10 августдан курортларга - Анталия, Бодрум ва Даламанга парвоз қилиш мумкин. Буюк Британия билан боғлиқ ҳолатда парвозлар биринчи босқичда Лондонга бошланади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025